Маданий мерос агентлиги «Шарқ» нашриёти бинолари маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилишини изоҳларкан, «аксарияти аянчли ҳолатида экани ва тўлиқ реконструкцияни тақозо этиши»ни билдирди. Бинолар 2023 йилнинг октябрида ДАБА ишчи гуруҳи билан бирга ўрганилган.
Тошкент шаҳар Буюк Турон кўчаси 41-уйда жойлашган «Шарқ» нашриёт-матбаа корхонаси бинолари Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатидан чиқарилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 январдаги қарори билан Миллий рўйхатга тегишли ўзгартириш киритилган.
Архитектор Ричард Блезэ қурган 16 қаватли «Шарқ» нашриёти биноси 10 йил аввалги нотўғри реконструкцияга қарамай, ҳамон Тошкент рамзи бўлиб қолмоқда, дейди архитектура тарихчиси Борис Чухович. У «Газета.uz»га ёзган мақоласида «Шарқ» биноларини сақлаб қолиш нима учун зарурлигини тушунтирган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги «Шарқ» нашриётининг қайси бинолари маданий мерос объекти эканини аниқлаш бўйича Маданий мерос агентлиги билан келишиб олди. Агентлик ЎзА биноси бундай объект эмаслигини, лекин унинг ташқи кўринишини сақлаб қолиш хусусийлаштириш шарти бўлишини таъкидлади.
Маданий мерос агентлиги ягона мулкий мажмуа сифатида савдога чиқарилиши айтилган «Шарқ» ва ЎзА бинолари маданий мерос объекти эканини ва хусусийлаштириш мумкин эмаслигини маълум қилди. Уларни аукциондан олиб ташлаш бўйича Давактив агентлигига огоҳлантириш берилди.
«Шарқ» нашриёт-матбаа ижодий уйи ва ЎзА кўчирилади, уларнинг Тошкент марказидаги 1975−1979 йилларда қурилган бинолари сотувга қўйилади. Бу ерда «замонавий шаҳарсозлик талабларига жавоб берадиган ягона мулкий мажмуа»ни яратиш режалаштирилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг